3 давлат ўртасида «тасодифий» ядро уруши юз бериши тахмин қилинди

3 давлат ўртасида «тасодифий» ядро уруши юз бериши тахмин қилинди

АҚШ ва Россия, шунингдек, Хитой ўртасида ядровий можаро юзага келиш эҳтимоли бор, деб ёзади The National Interest.

Америка журналининг таъкидлашича, юқорида санаб ўтилган мамлакатларда рақибнинг ядровий баллистик ракеталардан фойдаланишини кузатиб борган қўмондонлик, алоқа, назорат, разведка ва бошқарув учун масъул бўлган тизимлари ҳозирда ноядровий қуролларнинг учирилишини ҳам кузатмоқда.

«1980-йилларнинг ўрталарига келиб, масалан, АҚШнинг эрта огоҳлантириш сунъий йўлдошлари фақат ядро қуролига эга ракеталарнинг учирилишини аниқлаш учун ишлатилган. Бугунги кунда улар турли ноядровий миссияларни бажармоқда, масалан, анъанавий баллистик ракеталарни тутиб олиш билан боғлиқ бўлган ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тўғрисидаги маълумотни бериш орқали», - деб ёзади Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармаси (АҚШ) ходими Жеймс Актон International Security журналида.

TNI’дан тахмин қилишларича, шунга ўхшаш сунъий йўлдошларга Россиянинг ҳужуми АҚШ томонидан ядро уруши бошланганидан далолат берувчи сигнал сифатида қабул қилиниши мумкин. «Россия, Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ўзларининг ядро ва ноядровий бошқариш тизимлари ва воситаларини ажратишга харажатлардан воз кечиши мумкин», - деб ёзади нашр.

TNI хулосасига кўра, «ракеталар ҳужумидан мудофаа тизимлари оддий объектларга айланган», лекин бундай комплексларга қарши ҳужум ҳозир ҳам ядровий уруш бошланиши, деб талқин қилиниши мумкин.

Manba: kun.uz 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!