29-30 сентябрь кунлари Мирзо-Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларида ичимлик суви ўчирилади

29-30 сентябрь кунлари Мирзо-Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларида ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан 29-30  сентябрь кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида сув босими пасаяди, баъзи жойларда эса ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

29 сентябрь соат 09.00 дан соат 21.00 гача Мирзо Улуғбек туманининг айрим маҳалларида истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

— Қорасув 1-мавзедаги 14, 15, 36, 45, 46-сонли кўп қаватли уйларда;
— Қорасув 3-мавзедаги 13, 14-сонли кўп қаватли уйларда;
— Авайхон  1, 2-тор кўчаларида.

Сув босими пасаяди:

— Корасув 1-мавзедаги 24–37-сонли кўп қаватли уйларда;
— Қорасув 6-мавзедаги 16, 17, 19а, 19б, 19в, 19, 21, 22, 23, 24, 26-сонли кўп қаватли уйларда;
— Авайхон кўчасидаги 1-15-сонли кўп қаватли уйларда;
— Гёте кўчасидаги 54-сонли кўп қаватли уйда.

29 сентябрь соат 09.00 дан 30 сентябрь соат 13.00 гача
Сув бўлмайди:

Сергели тумани бўйича:

— И.Каримов номидаги Аэропортда;
— 243-сонли заводда;
— Саъдий кўчасида, 
— “Ноғойқўрғон”, “Жунариқ”, “Чоштепа” маҳаллаларида; 
— Ўзар кўчасидаги  72 та янги кўп қаватли уйларда.

Яккасарой тумани буйича:

— Бошлиқ, Қушбеги мавзеларида;
— Бобур кўчасидаги 69/1 –69/10-сонли кўп қаватли уйларда;
— Бобур кўчасидаги 67/1–67/12 кўп қаватли уйларда;
— Бобур кўчасидаги 81/1– 81/6, 46/1, 46/2, 46/3, 59, 61, 63, 71-сонли  кўп қаватли уйларда;
— Абдулла Каҳҳор кўчасида 2г-сонли кўп қаватли уйда;
— Кичик Халқа йўлидаги 87в, 87г-сонли кўп каватли уйларда.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!