+28. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

+28. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

?2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 (+28) нафарни ташкил этмоқда.
 
?Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари  Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса  коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.
 
❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди. 
 
‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!