28 ёшли Ислом Облоқуловнинг жасади топилди. Уни қийнаб ўлдиришган

28 ёшли Ислом Облоқуловнинг жасади топилди. Уни қийнаб ўлдиришган

Брянскда доғистонлик 28 ёшли Ислом Облоқулов қийноққа солиниб, ўлдирилди. Бунга унинг бир ярим йил олдин Москва клубида "Дагводоканал"нинг собиқ бошлиғининг ўғлини ўлдиргани сабаб бўлган, деб ёзади Baza телеграм канали.

Марҳумнинг жасади Брянск четидаги ўрмонда топилган. Унинг бошида полиэтилен пакет бор эди, тезкор ходимлар қийноқ белгиларини ёзиб олган.

Манбага кўра, россияликни квартирасидан ўғирлаб, номаълум томонга олиб кетишган.

Облоқулов Самандар Қаландаров номи билан ҳам танилган. У қотиллик учун қидирувда бўлган. Тергов шуни кўрсатадики, жиноят буюртмачиси "Дагводоканал"нинг собиқ раҳбари бўлиши мумкин.

"У аллақачон ҳибсга олинган ва яқин орада Москвага олиб кетилиши керак. Ислом билан шуғулланган ёлланма қотиллар ҳам қўлга олинди, лекин улар сўроқ пайтида жим туришди ва ҳеч нарсани гапиришмади", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!