27 ёшли Муслима аёл энг ёш нейрохирург бўлди

27 ёшли Муслима аёл энг ёш нейрохирург бўлди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ўрта мактабни олтин медалга битирган Марям, тиббиёт мактабига энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинади. 27 ёшли Марямнинг мутахассислиги нейрохирург.

«Siasat» нашрига таяниб, «IslamNews» нинг хабар беришича, Марям Ҳиндистоннинг юқори жарроҳлик малакасига эга бўлган энг ёш мутахассиси бўлди.

Марям ёшлигидан Ислом сабоқларидан таълим олган ҳолда вояга етди. У бўш вақтида хаттотлик билан ҳам шуғулланиб туради. Ёлғиз қизини тарбиялаган Марямнинг онаси Ислом асослари ўқитувчиси бўлиб, унга диний билим олишида катта ёрдам берган. «Мен у билан фахрланаман», дейди Марямнинг онаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!