27 май куни мамлакатимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

27 май куни мамлакатимизда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлмайди, кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

26 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, 27-29 май кунлари республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача тезлашиши мумкин.

27-28 майда республикамиз бўйлаб, 29 майда тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 27-28 май кунлари тоғолди ва тоғли туманларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

27-29 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!