27 августда Туркия Президенти Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда

27 августда Туркия Президенти Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Аввалроқ, Кремль Туркия ва Россия Федерацияси раҳбарлари ўртасида телефон қўнғироқлари бўлганини истисно қилмаган эди

Туркия раҳбари Тоййиб Эрдўған 27 август, сешанба куни Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президентининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Президент 27 август куни Россия Федерациясига бир кунлик ташриф билан боришни режалаштирмоқда”, деди Туркия томони.

Кремль Россия раҳбари Владимир Путин ва Туркия раҳбари Тоййиб Эрдўған ўртасидаги учрашув ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳар икки мамлакат раҳбарлари 27 август куни МАКС авиакомпаниясида учрашишини таъкидлади.

Ташриф дастури ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, турк сиёсатчисининг вакили, Туркия раҳбари россиялик ҳамкасби билан Суриянинг Идлиб шаҳридаги турк ҳарбий карвонига қилинган сўнгги ҳужумни муҳокама қилиш ниятида эканлигини айтган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!