27-28 июль кунлари ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлишимиз мумкин

27-28 июль кунлари ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлишимиз мумкин

Жорий йил 27-28 июль кунлари шимолий қутбга яқин жойлашган Россия, Қозоғистон ва Скандинавия давлатлари ажойиб табиат ҳодисаси – Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлишади.
Маълумотга кўра, Ой тутилиши 104 дақиқа давом этади. Ер йўлдоши ўз орбитаси бўйлаб, ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланади ва номаълум вақтда Ернинг соясида қолиб кетади. Ой сатҳига Қуёш нури тушмаслига эвазига тўлиқ қуёш тутилиши ҳодисаси кузатилади.
Астрофизикларнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатда Ер йўлдоши қизғиш тусга киради.
Олимларнинг фикрича, бу табиат ҳодисаси ерликларга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Фақатгина одамлар ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлиши мумкин.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!