27:0 ҳисобида ютган жамоа мураббийи ишдан бўшатилди

27:0 ҳисобида ютган жамоа мураббийи ишдан бўшатилди

«Инвиктасауро» ёшлар жамоаси мураббийи «Марина Кальчо» жамоасини 27:0 ҳисобида мағлуб этгани учун ишдан бўшатилди.

Италия қуйи двизиясида тўп сурадиган клуб президенти Паоло Брогеллининг фикрича, бундай ғалаба рақибга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

— Бу ёшлар футболи қадриятларига мос келмайди. Рақибни ҳамиша ҳурмат қилиш керак, лекин бундай бўлмади. Бизнинг директорларимиз бир овоздан мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилишди, — дея Брогеллининг сўзларини келтиради «Football Italia».

Шунингдек, у мағлуб бўлган жамоадан узр сўради.​

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!