+266. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 29.918 тага етди

+266. Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 29.918 тага етди

🔺2020 йил 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 918 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Бухоро вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 498 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Бухоро вилоятида 70 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Қашқадарё вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 936 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 414 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!