26 ёшли миллионерга ёрдамчи керак: маош ойига 52 минг доллар

26 ёшли миллионерга ёрдамчи керак: маош ойига 52 минг доллар

Сиднейлик 26 ёшли миллионер Мэтью Лепре ўзига ёрдамчи олишга қарор қилди.

Ёрдамчи миллионер билан бирга саёҳат қилиб, унинг бизнес ишларида ёрдам бериши керак. Бунинг учун нафақат йилига 52 минг доллар маош олади, балки бошқа кўплаб имтиёзларга эга бўлади.

Мэтью турли мамлакатларда қандай қилиб бойиш ҳақида семинарлар ўтказиш ва 4 та онлайн-магазини орқали ойига 120 минг доллар ишлаб топади. Унинг ёрдамчиси компьютерни яхши билиши ва ижтимоий тармоқларда омадли фаолият юрита олиши даркор. Шунингдек, ташкилотчи, фаол ва, албатта, хушчақчақ бўлиши лозим. Шу билан бирга, хорижга чиқиш учун махсус паспорти ҳам бўлиши керак.

Миллионернинг сўзларига кўра, ёрдамчига қўйиладиган талаблар ва у нима билан шуғулланишини унинг Ютубе даги канали орқали ҳам билиш мумкин. Каналида Мэтью ўз ҳаёти ҳақида ҳам гапириб ўтган, деб ёзади Daily Mail .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!