26 сентябрдан пойтахтдаги 143-сонли автобус ўз иш ҳаракатини "Тошкент INDEX" савдо мажмуасидан бошлайди

26 сентябрдан пойтахтдаги 143-сонли автобус ўз иш ҳаракатини "Тошкент INDEX" савдо мажмуасидан бошлайди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 26 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида 143-сонли автобус йўналиши ўзгартирилади.

143-сонли “Тошкент имтиҳон маркази—Чилонзор МУМ” автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда “Тошкент INDEXсавдо мажмуаси”дан Софдил, Қипчоқ, М.Турсунзода, Шокирариқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, Файзли, Чўпонота, Бунёдкор шоҳ, Муқимий, Чилонзор кўчалари орқали “Чилонзор МУМ” бекатигача, қайтишда “Чилонзор МУМ” бекатидан Чилонзор, Чўпонота, Файзли, Обиҳаёт, Янги Сергели йўли, Шокирариқ, М.Турсунзода, Қипчоқ, Софдил кўчалари орқали “Тошкент INDEX савдо мажмуаси”га қадар ҳаракатланиши ва йўналишнинг иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланган.

Эндиликда 143-сонли автобус йўналиши “Тошкент INDEX савдо мажмуаси—Чилонзор МУМ” деб номланади. Ушбу йўналишда иш кунлари 7 та, шанба куни 6 та ва якшанба куни 3 та автобус ҳаракатланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!