26 нафар ишчининг 96 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарарлари ундириб берилди

26 нафар ишчининг 96 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарарлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Тахтакўпир туман бўлими иш юритувига 13.06.2022 йилда келиб тушган Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор «Қорақалпоқ сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогарлар жами 26 та фуқароларнинг 94 млн. 652,4 минг сўмлик иш ҳақи ва етказилган маънавий зарарлар ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор жамиятга дастлаб иҳтиёрий муддат берилган. Лекин ушбу муддат оралиғида бажарилмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамлари хатланган ва келиб тушган маблағлар ҳисобидан 26 та фуқаронинг жами 94 млн. 652,4 минг сўм иш ҳақи ва етказилган маънавий зарарлари бўлим томонидан тўлиқ ўндирилиди.
Ижро ҳужжати эса, 29.06.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!