25 млн сўмни бермай келаётган аёллар қўлга олинди

25 млн сўмни бермай келаётган аёллар қўлга олинди

2018 йилнинг 22 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро З.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У 2016 йил декабрь ойида Термиз туманида яшовчи М.Э. (аёл) ва Музработ туманида яшовчи Д.Т. (аёл) ундан умумий қиймати 25 млн сўмлик саримсоқ пиёзини сотиш учун олиб, шу кунга қадар пулларни бермай келаётганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Э. ва Д.Т. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!