25 минг доллар можароси: фирибгар ушланди

25 минг доллар можароси: фирибгар ушланди

Жорий йил 13 сентябрь куни Шайхонтоҳур туман ИИБга мурожаат тушган. Унда фуқаро М.Т. фуқаро Р.А.га 25 минг АҚШ доллари миқдорида берган пулларини қайтариб ололмаётганини айтган.
 
Мурожаатда айтилишича, Олмазор туманида яшовчи Р.А. 2017 йил октябрда М.Т.га Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бир гектар 90 минг доллар евазига сотишга келишган. 25 минг долларни олдиндан олган ва 6 ой давомида ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
 
Бир йилга яқин вақт ўтса ҳам ер ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!