24 ёшли йигит «Nexia»да пиёдани уриб юборди-Наманган

24 ёшли йигит «Nexia»да пиёдани уриб юборди-Наманган

Наманган шаҳрида 11 октябрь куни «Nexia» автомашинасини бошқараётган йигит пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса шу куни соат 22:00 ларда Ғишткўприк МФЙ ҳудудида содир бўлган. «Nexia» машинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқараётган 1997 йилда туғилган йигит ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида турган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда олган тан жароҳати сабабли шифохонада вафот этган. Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!