24 июнь санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

24 июнь санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1497 йил— Жон Кабот Канадани (Ньюфаундленд) кашф этган;

1793 йил— Францияда биринчи демократик конституция қабул қилинган, лекин ҳеч қачон кучга кирмаган. Унда Франция республика деб эълон қилинган;

1812 йил— Наполеон армияси Неман дарёсидан ўтиб, Россия империяси ҳудудига бостириб кирган;

1894 йил — Пьер де Кубертен ташаббуси билан чақирилган Париждаги конгрессда ХОҚни тузиш ва Олимпиада ўйинларини ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган;

1901 йил — Парижда 19 ёшли рассом Пабло Пикассонинг биринчи кўргазмаси очилган;

1925 йил —Берлинда Рейхстаг биносини Германияда урушдан кейинги гиперинфляция пайтида маблағларидан айрилган кўплаб омонатчилар эгаллаб олишган;

1934 йил — Украина пойтахти Харковдан Киевга кўчирилган;

1940 йил —биринчи марта сиёсий воқеани ёритиш учун телевизион камералар ишлатилган: АҚШдаги президентлик сайловига ўз номзодини илгари сураётган республикачилар ундан фойдаланишган;

1941 йил — Совет Ахборот бюроси ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида хабарлар беришни бошлаган;

1945 йил—Қизил майдонда ғалаба паради бўлиб ўтган. Парадни Совет Иттифоқи маршали Г.К.Жуков олиб борган;

1948 йил —Ғарбий Берлин Совет Иттифоқи томонидан блокада қилина бошланган;

1951 йил — Рангли телевизион тижорат эшиттиришлари бошланган;

1963 йил— Лондондаги BBC студиясида биринчи марта видеомагнитафон намойиш этилган;

1963 йил — Москвада Бутунжаҳон аёллар конгресси очилган;

1973 йил —Леонид Брежнев АҚШга расмий ташрифи давомида Совуқ уруш тугаганлигини эълон қилган;

1992 йил— Туркистон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган;

2010 йил —биринчи марта аёл Австралиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари ва мамлакат бош вазири сифатида аёл киши— Жулиа Гиллард сайланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!