23 ёшли гўзал блогер эри билан фалокатга учради. У ўлди

23 ёшли гўзал блогер эри билан фалокатга учради. У ўлди

Бразилиялик гўзаллик блогери Жулиа Хеннесси Каюэла бахтсиз ҳодиса юз беришидан бироз олдин Инстаграмдаги яқинларига хабар юборган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Фожиа 15 июль куни Бразилиянинг Парана штатида юз берди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 23 ёшли блогер ва унинг эри миниб олган мотоцикль юк машинаси билан катта тезликда тўқнашган. Каюэла оғир аҳволда касалхонага етказилган ва кейинчалик у вафот этган. Унинг эри ҳам жиддий жароҳат олган, у реанимация бўлимида.

Воқеа содир бўлишидан бир неча соат олдин қиз Инстаграмда эри билан биргаликда бир қатор фотосуратларни жойлаштирди. “Ҳаёт қисқа, шунинг учун ақлдан озамиз. Сен, мен, Худо ва йўл. Барча орзуларингиз меникидир", - дея ёзган блогер. Блогернинг пости деярли 60 минг лайк тўплаган.

Қариндошларининг айтишича, Каюэла тўрт йил олдин турмуш қурган. У эри билан мотоциклда бутун Бразилияни айланиб чиқиб, диққатга сазовор жойларни ижтимоий тармоқларда баҳам кўрди. Хабарларга кўра, эр-хотин Сан-Паулу ва Санта-Катарина штатларига ташриф буюришни режалаштирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!