23-ўлим! Бухорода 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

23-ўлим! Бухорода 58 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган. 

У “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража” ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида  кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам   назоратида бўлиб, улар иштирокида  консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!