23 ноябрь — Ўзбекистонда коронавирус статистикаси қандай ўзгарди?

23 ноябрь — Ўзбекистонда коронавирус статистикаси қандай ўзгарди?

2020 йил 23 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 847 (+188) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 3 нафари Андижон вилоятида,
— 7 нафари Бухоро вилоятида,
— 6 нафари Наманган вилоятида
— 14 нафари Сирдарё вилоятида,
— 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
— 42 нафари Тошкент вилоятида,
— 112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 604 нафарга етди.

Кеча кун давомида:
— Андижон вилоятида 2 нафар, 
— Бухоро вилоятида 19 нафар, 
— Наманган вилоятида 10 нафар, 
— Самарқанд вилоятида 10 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 18 нафар, 
— Сурхондарё вилоятида 6 нафар, 
— Тошкент вилоятида 40 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 98 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 69 118 (+203) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2125 нафар бемордан 213 нафари оғир, 48 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!