222 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди

222 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Н.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автоулов шубҳа остига олиниб, тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автоулов юкхонасида фуқаро А.Д. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 176,4 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Д.га тегишли бўлган “Нексия” русумли автоулов ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида автоулов юкхонасида умумий қиймати салкам 46 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!