22 ёшли ўзбек Россияда тўсатдан вафот этди

22 ёшли ўзбек Россияда тўсатдан вафот этди

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 23 июнь куни Приморье ўлкасидаги қурилиш объектида бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йил 23 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли тўсатдан вафот этди. З.Кунузоқов ушбу ҳудудда 2018 йил июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган. 

ТИВ консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти ахборот беришича, айни пайтда бош консулхона Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти З.Кунузоқовнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!