22 ёшли қизни ваҳшийларча ўлдирган қотил қўлга олинди

22 ёшли қизни ваҳшийларча ўлдирган қотил қўлга олинди

Испанияда политсия Алькала-де-Энерес барида ишлайдиган 32 ёшли Мануел Моренони ҳибсга олди. У россиялик 22 ёшли Дарияни ўлдирилганликда гумон қилинмоқда.

Декабрь ойининг охирида Дариянинг йўқолганлиги ҳақидаги хабарни полицияга қизни болалагида асраб олган испанлар оиласи маълум қилган.

Афсуски, қидирув ишлари давомида қизнинг тана қолдиқларигина топилди.

Маълум бўлишича, қиз Морено билан икки йилдан ортиқ яшаган. Орада қандайдир келишмовчилик чиққан-у, йигит ўзини тутолмай қизни ўлдириб, танасини бўлакаларга бўлиб, музхонага яшириб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!