22 кун ичида тадбиркорлар 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

22 кун ичида тадбиркорлар  3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бу Энергетика вазирлиги штаби октябрь ойида ўтказган рейд тадбирларида маълум бўлди. Республика бўйича тадбиркорлар табиий газдан 228 та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

«22 кун ичида 4 млн 278 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида, газ таъминоти ташкилотлари етказилган зарар миқдори 3 млрд 832 млн 900 минг сўмни ташкил қилган», — дейилади хабарда.

Ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 427 минг 830 та хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади. Бу Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг бир кунлик истеъмоли дегани.

Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.

Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!