22 киши судланмоқда, 107 киши уй қамоғида, 387 киши маъмурий жавобгарликка тортилган

22 киши судланмоқда, 107 киши уй қамоғида, 387 киши маъмурий жавобгарликка тортилган

Бухоро вилоят судида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари давом этмоқда.

Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчиликда қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар юзага келди.

Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

29 ноябрь кунги суд жараёнларида намойишларга бошчилик қилган Даулетмурат Тажимуратовга нисбатан гувоҳларнинг фикрлари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!