21 ёшли қиз телефони билан бирга чўмилаётганида ҳалок бўлди

21 ёшли қиз телефони билан бирга чўмилаётганида ҳалок бўлди

Украинанинг Луцк шаҳрида 21 ёшли қиз уяли телефон билан чўмилаётиб, электр токи уриши натижасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда 22 январь куни маҳаллий ВолыньPost нашри хабар берди.

Қайд этилишича, фожиа шанба куни шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Воқеа ҳолатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланмоқда.

"Соат 17:42да ваннахонада қиз билан бахтсиз ҳодиса юз бергани ҳақида қўнғироқ келиб тушди. Воқеа жойига шифокорлар етиб келишганида у аллақачон ҳаммомдан олиб чиқилганди. Шифокорлар қизни жонлантиришга ҳаракат қилишган, афсуски, фойда бермади”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!