21 яшар Ўзбекистон фуқароси Россияда уни тўхтатишга уринган полициячи билан пойга уюштирди (видео)

21 яшар Ўзбекистон фуқароси Россияда уни тўхтатишга уринган полициячи билан пойга уюштирди (видео)

ДПС инспектори Санкт-Петербург марказида тунда Skoda Rapid русумли такси машинасини тўхтатишга уринди, бироқ ҳайдовчи унга бўйсунмади. Тезликни ошириб, автомобиллар оқимига қўшилиб кетди, дея хабар беради Nuz.uz .

Skoda светофор олдида тўхтаганида инспектор машинага етиб олди. Полициячи қуролини чиқариб, автомобиль эшигини очмоқчи бўлганида такси жойидан қўзғалди ва қарама-қарши йўлга чиқиб, кўздан ғойиб бўлди.

ДПС ходимлари метронинг Чкалов бекати яқинидагина ҳайдовчини ҳибсга олишга муваффақ бўлди.

Россия ИИВ Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, таксини ижара шартномаси асосида 21 яшар Ўзбекистон фуқароси бошқарган. У олдин ҳам маст ҳолатда машина мингани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!