206 япон депутати Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда

A A A
206 япон депутати Фаластинни тан олишни талаб қилмоқда

Японияда парламентнинг 206 аъзоси ҳукуматдан Фаластин давлатини тан олишни талаб қилган мактубни имзолади ва уни ташқи ишлар вазири Ивая Такешига топширди.

Уч нафар қонунчи, жумладан асосий мухолифатдаги Конституциявий-демократик партия (CDP) вакили Томоко Абе вазирга мактубни тақдим этди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.

Турли партиялар — CDP ва ҳукмрон Либерал-демократик партия (LDP) депутатларидан иборат гуруҳ ҳукуматдан Фаластин давлатини тан олишни талаб қилган.

CDP матбуот котиби Томоко Абе учрашувдан сўнг шундай деди:

“Исроил сулҳга рози бўлиш ниятида эмас ва оч болаларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу масалага жиддий қарайман, чунки жуда кўп имзо тўпланган”.

Маълумот учун: Япония миллий парламенти — Коккай Ваколатлар палатаси ва Кенгашчилар палатасидан иборат бўлиб, 713 аъзога эга.

Франция, Британия, Канада ва Австралия каби давлатлар шу ойда БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини расман тан олиш режаларини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!