206.4 балл тўплаган абитуриент талабаликка тавсия этилмаганми?

206.4 балл тўплаган абитуриент талабаликка тавсия этилмаганми?

Ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг жавоблар варақаси илова қилинган ҳолда, 206.4 балл билан ҳам талабаликка тавсия этилмаган деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. ДТМ ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, абитуриент Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига топшириб, “Божхона иши” таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган. Шунинг учун ушбу абитуриент давлат олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмаган ва талабаликка тавсия этилмаган.

Ҳозирда абитуриентларнинг шахсий кабинетларида акс этаётган маълумотлар давлат олий таълим муассасалари учун ўринли бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлик бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, чунки олий ҳарбий таълим муассасалари учун танловни Давлат тест маркази амалга оширмайди.

ДТМнинг таъкидлашича, 189 ёки ундан юқори балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган ҳолатлар мавжуд эмас.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!