2050 йилга келиб қурғоқчилик дунё аҳолисининг 75 фоиздан ортиғига таъсир қилиши мумкин

2050 йилга келиб қурғоқчилик дунё аҳолисининг 75 фоиздан ортиғига таъсир қилиши мумкин

2050 йилга келиб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғига таъсир қилиши мумкин, — дейилади БМТ Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ташкилоти баёнотида.

“Қурғоқчиликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида фаолият юритаётган Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш ташкилоти инсоният ва атроф-муҳит учун ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш учун эрта чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди.

Халқаро ташкилотлар маълумотига кўра, қурғоқчилик глобал исиш ва сув ресурсларининг камайиши туфайли дунё бўйлаб ортиб бораётган тенденциядир.

Жаҳон Метеорология Ташкилотининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, 2000 йилдан буён қурғоқчиликнинг сони ва давомийлиги 29 фоизга ошган.
Бундан ташқари, ЮНИСЕФ маълумотига кўра, 2040 йилга бориб ҳар тўрт боладан бири қурғоқчиликдан азият чекадиган ҳудудда яшайди.

Африка энг кўп зарар кўради, чунки сўнгги йигирма йил ичида 134 та қурғоқчилик ҳолати ана шу қитъада кузатилган.

Қолаверса, 1900 йилдан 2019 йилгача қурғоқчилик билан боғлиқ сабаблар туфайли 11,7 миллион киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, охирги ўн йил ичида Европада 45 та қурғоқчилик содир бўлди ва бунинг оқибатида қитъа қуруқлик массасининг 15 фоизи ва аҳолининг 17 фоизи зарар кўрди. Зарар миқдори эса 27 миллиард доллардан ошиб кетди.

АҚШда ўтган асрда қурғоқчиликнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига етказган зарари 250 миллиард долларга етди.

Дарвоқе, ўлимларнинг аксарияти Осиёда содир бўлган. Дунёда энг тез-тез учрайдиган табиий офат бўлган қурғоқчилик, тошқинлар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиётига ҳам зарар етказади.
Хусусан, Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти табиий офатлар туфайли 2-5 фоизга қисқарди. 2000 йилдан бери Австралияда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 18 фоизга камайган.

Шуни таъкидлаш жоизки, айни пайтда, Сомали, Зимбабве, Жибути, Мавритания ва Жанубий Африка қурғоқчилик хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!