2026 йил августи — кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2026 йил августи — кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

2026 йилнинг августи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди.

Бу ойда сайёра бўйича ўртача глобал ҳарорат +16,96°C ни ташкил қилди. Бу ҳақда иқлим ўзгаришларини мониторинг қилувчи Copernicus Climate Change Service (C3S) маълум қилди. Шу тариқа, 2023 йилда қайд этилган аввалги рекорд янгиланди.

Ғарбий Европада ҳам ўтган ёз мавсуми кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди. Нафақат ҳаво ҳарорати, балки денгиз суви ҳарорати ҳам мисли кўрилмаган даражада юқори бўлган.

Copernicus эксперти Саманта Берджесснинг таъкидлашича, эҳтимол, инсоният сўнгги 100 минг йилда бугунгидек юқори ҳароратларга дуч келмаган.

Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши энди абстракт тушунча эмас, балки тобора кўпроқ кундалик ҳаётга таъсир кўрсатмоқда. Берджесс Европада кучли иссиқ туфайли йўлларнинг эриб кетиши ва иссиқ кунларда шифохоналарнинг ҳаддан ташқари юкланиб қолганини мисол сифатида келтирди.

Copernicus маълумотларига кўра, глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабаби нефть, кўмир ва газ каби қазилма ёқилғиларни ёқиш натижасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари ҳисобланади.