АҚШ Махфий хизмати 2024 йил июль ойида бир қатор хатоларга йўл қўйди, натижада ўша пайтдаги Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга қилинган суиқасднинг олдини олишнинг иложи бўлмади.
Ушбу топилмалар АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Бош инспектори идораси томонидан тузилган ҳисоботда келтирилган.
Ҳужжатга кўра, "Махфий хизмат 2024 йил 13 июлда бўлиб ўтган сайловолди митинги пайтида Трампга қарши Томас Крукснинг суиқасд уринишини аниқлаш, олдини олиш ва тўхтатиш учун бир нечта имкониятлардан фойдалана олмади". Ҳисоботда Махфий хизмат агентлари Крукснинг ҳудудни текшириш учун учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланишини қайд эта олмагани алоҳида таъкидланган. Бунга битта агентнинг етарлича тайёрланмаганлиги, шунингдек, "техник ускуналарнинг носозлиги" сабаб бўлган.
Ҳужжатда шунингдек, Махфий хизмат вакиллари "маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан қўшма операциялар марказини ташкил эта олмагани" таъкидланган. Натижада, улар кўплаб гувоҳлар Крукснинг хатти-ҳаракатларини шубҳали деб баҳолаганлиги ҳақида маълумотдан маҳрум бўлишди. Бундан ташқари, воқеа жойида етарлича агентлар йўқ эди ва Крукс жойлашган бинонинг томидан отишма хавфини бартараф этиш учун етарли чоралар кўрилмади.
Трампга суиқасд 2024 йил 13 июлда содир бўлган. Сиёсатчи енгил жароҳат олган - ўқ унинг қулоғини тешиб ўтган. Отишмани уюштирган 20 ёшли АҚШ фуқароси Томас Метю Крукс Махфий хизмат агентлари томонидан ўлдирилган.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс раҳбарлари учрашувларида асосий эътибор тинчликка эмас, уруш ва қайта қуролланиш масалаларига қаратилганини билдирди.
Одамлар ўлими билан якунланган якунланган 48 та ҳолатда асосий сабаб тақиқланган жойларда сузиш ва ота-оналарнинг болалар устидан етарлича назорат қилмаслиги сабаб бўлган.