2023 йил рекорд даражадаги иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин

2023 йил рекорд даражадаги иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин

Буюк Британиянинг Met Office об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил ёзи 2022 йилга қараганда иссиқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Сайёрамизда иссиқхона газлари чиқиндилари кўтарилишда давом этар экан, глобал ўртача ҳарорат ҳам ошиб бораверади. Бу ҳақда Met Office башорат қилмоқда.

Келгуси йил кетма-кет 10 йил давомида глобал ўртача ҳарорат саноатдан олдинги даврдаги ўртача ҳароратдан камида 1 даража юқори бўлиши кутилмоқда. 2023 йилда Ернинг ўртача ҳарорати 1900 йилларгача, яъни одамлар қазиб олинадиган ёқилғиларни кўпроқ ёқишни бошлаган вақтга нисбатан 1,08 дан 1,32 даражагача юқори бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бир даража ваҳимали кўринмаслиги мумкин, айниқса ҳозирги қаттиқ қиш шароитида. Аммо глобал миқёсдаги бундай ўзгаришлар аллақачон ҳалокатли иқлим таъсирини келтириб чиқарди.

Бундан ташқари, бу бутун сайёра учун ўртача кўрсаткич – баъзи ҳудудлар иқлим ўзгаришидан бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўрди.

“Бу йил биз жуда кўп одамлар ҳаёти, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат, энергия ва сув хавфсизлиги ҳамда инфратузилмасига путур етказган бир нечта кучли об-ҳаво офатларига дуч келдик”, дейди Жаҳон Метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас. “Покистоннинг учдан бир қисми сув остида қолди, катта иқтисодий йўқотишлар ва инсонлар қурбон бўлди. Хитой, Европа, Шимолий ва Жанубий Америкада рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари кузатилди. Африкада узоқ давом этаётган қурғоқчилик инсонлар ҳаётига таҳдид солмоқда”.

Айниқса, Африка иқлим ўзгариши ва қурғоқчиликни кучайтирувчи Ла-Нина об-ҳавоси билан боғлиқ икки карра зарба билан курашишга мажбур бўлди. Ла-Нинанинг таъсири минтақадан минтақага фарқ қилади – Австралияга кучлироқ жала олиб келса, Шарқий Африкани ёмғирдан маҳрум қилади. Аммо бу умуман бутун дунёга вақтинчалик совитиш таъсирига эга. Ла-Нина шу йилнинг апрелида тугайди.

Ла Нина – Эл-Нино-Жанубий тебраниш (ENSO) такрорланадиган иқлим ўзгаришининг экстремал фазаларидан бири. Тахминан уч йилдан етти йилгача бўлган даврларда тропик Тинч океанининг катта қисмидаги ерусти сувлари одатдагидан 1 °С дан 3 °С гача иссиқ ёки совуқ бўлади.

ENSO цикли деб аталадиган бу тебранувчи исиш ва совитиш схемаси тропикларда ёғингарчилик тақсимотига бевосита таъсир қилади ва дунёнинг бошқа қисмларидаги об-ҳавога кучли таъсир кўрсатиши мумкин.

Экстремал Ла-Нина ва Эл-Нино ҳодисалари юқори глобал ҳарорат билан икки баравар тезлашиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд. 2023 йил учун глобал прогноз шуни кўрсатадики, одамлар энг иссиқ ёзни кутиб олишга тайёр туриши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!