2021 йилдан вилоят ва туманларда ҳам автобуслар учун автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади

2021 йилдан вилоят ва туманларда ҳам автобуслар учун автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов транспорт соҳасини ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва янги режалар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Бизда ҳал қилиниши керак бўлган энг катта масалалардан бири бу – йўналишсиз таксилар фаолиятини такомиллаштириш ҳисобланади.

Биз ҳозир бу соҳада коррупцияга қарши курашиш ва яширин иқтисодиётнинг олдини олиш мақсадида йўналишсиз таксиларга бўлган талабни соддалаштириш устида ишлаяпмиз», – деган у 8 январь куни АОКАда ўтказилган брифингда.

Вазирга кўра, айни вақтдаги ишланма шу йилнинг 1 февралигача ҳужжат сифатида Вазирлар Маҳкамасига киритилади ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Илҳом Маҳкамов брифинг давомида автоматлаштирилган тўлов тизимларининг шу йилдан вилоят ва туманларда йўлга қўйилиши ҳақида ҳам гапирган.

«2020 йил Тошкент шаҳрида метрополитен ва автобус йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизимини йўлга қўйдик. 2021 йилда эса буни барча вилоят марказлари ва туманларда ҳам йўлга қўйишни режа қиляпмиз», – деган вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!