2021 йилдан мактабларимизда саводхонлик тести жорий этилади

2021 йилдан мактабларимизда саводхонлик тести жорий этилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб PISA халқаро тадқиқотлари татбиқ этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 30 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Видеоселектор йиғилишида жорий йилда илк бора ўтказилаётган умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро тадқиқотларни самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили март ва май ойларида умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ёки тест синовларидан иборат назорат ишлари ўтказилиши қайд этилди. Жумладан, 9-синф ўқувчилари она тилидан диктант, математикадан битта масала ва тўртта мисол ечиши белгиланди.

Видеоселектор доирасида ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури дунёнинг барча давлатларидаги ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тест эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу тестлар 3 йилда бир маротаба ўтказилиб, унда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.

Видеоселекторда PISA халқаро тадқиқотлари мамлакатда 2021 йилдан бошлаб татбиқ этилиши айтилиб ўтди ва ушбу жараёнга халқ таълими тизими ва бошқа тегишли ташкилотлар пухта тайёргарлик қўришлари кераклиги таъкидланди ва тегишли топшириқлар берилди.

Sof.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!