2021 йилда ўзбекистонликлар қайси кунлари қўшимча дам олади?

2021 йилда ўзбекистонликлар қайси кунлари қўшимча дам олади?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни 2021 йил учун ишланмайдиган кунларни тасдиқлаш кўзда тутилган фармонни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

Қўшимча ишланмайдиган кунлар сифатида қуйидагилар белгиланди:

  • 14 май — жума;
  • 2 сентябрь — пайшанба;
  • 3 сентябрь — жума;
  • 31 декабрь — жума».

Кўчирилаётган дам олиш кунлари (Қурбон ҳайити байрами муносабати билан):

  • 17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
  • 24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига.

Барча ишчилар учун ишланмайдиган кунлар (иш ҳафтаси туридан қатъи назар):

  • 15 май — шанба;
  • 21 июль — чоршанба;
  • 22 июль — пайшанба;
  • 4 сентябрь — шанба.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!