2021 йилда TikTok оммабоплик бўйича Google’ни ортда қолдирди

2021 йилда TikTok оммабоплик бўйича Google’ни ортда қолдирди

TikTok қисқа видеороликлар платформаси энг оммабоп доменлар рейтингида етакчи бўлди, деб ёзади Cloudflare.

Мазкур платформа оммабоплик борасида Google’ни иккинчи ўринга тушириб юборди.

Оммабоп доменлар орасида учинчи ўрин Facebook’га насиб этди.

Қайд этилишича, ўтган йили TikTok оммабоплик бўйича 7-ўринни эгаллаганди.

Рейтингда топ-10талик қуйидагича жойлашган:

1. TikTok.com

2. Google.com

3. Facebook.com

4. Microsoft.com

5. Apple.com

6. Amazon.com

7. Netflix.com

8. YouTube.com

9. Twitter.com

10. WhatsApp.com

Компания олиб борган тадқиқотларига кўра, Хитой компаниясининг қисқа видеоларни кўриш ва яратиш платформаси илк бор жорий йилнинг февраль ойида ташриф буюрувчилар сони бўйича биринчиликни эгаллаган ва пастлашлардан кейин август ойидан бошлаб биринчи ўриндан тушмай келяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!