2020 йилнинг энг яхши смартфонлари маълум бўлди

2020 йилнинг энг яхши смартфонлари маълум бўлди

"The Verge" нашри якунланаётган йилнинг энг яхши гаджетлари номини маълум қилди.

Samsung Galaxy S20 ва S20+ 2020 йилнинг энг яхши смартфонлари деб топилди.

Энг яхши буклама смартфон деб Samsung Galaxy Z Fold2 эътироф этилди.

М1 чипи билан жиҳозланган MacBook йилнинг энг яхши компютери деб эълон қилинди.

Нашр шунингдек, энг яхши қурилмалар билан бирга, яхши қурилмаларни ҳам санаб ўтган. Булар Asus ROG G14 Zephyrus ноутбуки, GoPro Hero 9 камераси, DJI Mini 2 дрони, Sony WH-1000XM4 қулоқчинидир.

Ноябрь охирида Time журнали 2020 йилнинг энг яхши қурилмалари номини эълон қилганди. «Маиший электроника» йўналишида Insta360 One R экшен-камераси, Sony a7C камераси, Nuheara I Qbuds2 MAX симсиз гарнитураси ва Microsoft Surface Duo буклама смартфони энг яхши қурилмалар деб топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!