2020 йилдан аҳолининг соатига энг камида қанча пул топиши белгиланди

2020 йилдан аҳолининг соатига энг камида қанча пул топиши белгиланди

Жанубий Кореяда 2020 йил учун энг кам иш ҳақи миқдори 2.9 фоизга оширилди. Айни кунга келиб энг кам иш ҳақи миқдори соатига 8350 вондан 8590 вон (7.3 АҚШ доллари)га оширилган. Бу тўғрида "human.uz" хабар бермоқда.

Корея Республикасида 1988 йилдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори белгилаб келинмоқда. 2020 йил учун белгиланган энг кам иш ҳақи оширилиш миқдорига кўра мамлакат тарихида энг паст фоизга оширилган иш ҳақилардан бири ҳисобланади. Мисол учун, 2018 йил учун энг кам иш ҳақи 16.4 фоизга, 2019 йил учун 10.9 фоизга оширилган эди. Ҳукуматнинг ойлик иш ҳақилари бўйича навбатдаги қарори айни пайтда Жанубий Кореядаги кичик бизнес корхоналарининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 2 йилда энг кам иш ҳақи миқдорининг кескин оширилиши уларнинг елкаларига катта босим юклаган эди. Жумладан, кўпчилик кичик бизнес субъектлари юқори маош туфайли ишчилари сонини камайтиришга мажбур бўлишган, шунингдек ҳукумат уларни муайян миқдордаги ходимларга эга бўлишга мажбурламоқда эди. Амалдаги ҳукумат энг кам иш ҳақи миқдорини 2022 йилга қадар 10 минг вонга кўтаришни режа қилган. Экспертларнинг фикрича. ўсиш бу зайлда давом этса, ҳукумат кўзлаган мақсадига эриша олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!