2020 йилда қанча ўзбекистонликка “загранпаспорт” берилди?

2020 йилда қанча ўзбекистонликка “загранпаспорт” берилди?

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Муродбеков ўтган йили 543 173 нафар фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилганини маълум қилди.

«2020 йил 12 ой давомида хорижга чиқиш масаласида мурожаат қилган жами 543 173 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди.

Қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун доимий рўйхатдан ўтган маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари белгилаб берилган», — деб айтган Дилшодбек Муродбеков 12 январь куни AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!