2020 йилда нархи энг кўп ошган маҳсулотлар маълум бўлди

2020 йилда нархи энг кўп ошган маҳсулотлар маълум бўлди

Давлат Статистика қўмитаси 2020 йил давомида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулотлар борасида маълумотларни эълон қилди.

Нархлари энг кўп ошган маҳсулотлар рўйхатидан биринчи навбатда дуккаклилар ўрин олган. Хусусан, гречка (+52,7%), ловия (+36,2%), нўхат (+27,6%), мош (+25,6%), буғдой уни (+14,8%), гуруч – 13,8 %.

Шунингдек, аҳоли томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар - мол гўшти (+ 21%), қўй гўшти (+25%), балиқ (+13,5%) ва товуқ гўшти (+3,9%) нархлари ҳам сезиларли даражада ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил якунида нархи энг кўп ошган озиқ-овқат маҳсулоти мош, буғдой уни ва мол гўшти бўлган эди. Йил якунида мош (+35%) ва буғдой уни нархи (+32%) ҳамда мол гўшти (+26%)га қимматлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!