2020 йилда ҳарбий харажатлар борасида етакчи давлатлар маълум қилинди

2020 йилда ҳарбий харажатлар борасида етакчи давлатлар маълум қилинди

Ўтган 2020 йилда дунёда мудофаа ва қуролланиш учун харажатлар 3,9 фоиз ўсиб, жами 1,83 триллион доллардан ошди. Ушбу маълумот Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

“Ҳарбий мувозанат – 2021” (The Military Balance 2021) деб номланган ҳисоботда айтилишича, ўтган йилдаги ўсиш 2019 йилдагидан (4%) сал камроқ бўлди. Ваҳоланки, 2020 йилда бутун дунё коронавирусга қарши курашди, дунё иқтисодиёти 4,4 фоиз қисқарди. 

Ҳисоботда ҳарбий харажатларнинг учдан икки қисми АҚШ ва Хитойга тўғри келиши айтилган. Ушбу икки давлат 2020 йилда мудофаа ва қуролланиш учун жами 738 миллиард доллар сарфлаган, бу эса дунёдаги умумий харажатнинг 40,3 фоизи демакдир. Пекиннинг бу борадаги харажатлари 5,2 фоиз ёки 12 миллиард долларга ошиб, умумий миқдори 193,3 миллиард долларга етган. 

АҚШ ва Хитойдан ташқари ҳарбий харажатларга катта маблағ ажратадиган давлатлар қаторида Ҳиндистон ($64,1 млрд), Британия ($61,5 млрд), Россия ($60,6 млрд), Франция ($55 млрд), Германия ($51,3 млрд), Япония ($49,7 млрд), Саудия Арабистони ($48,5 млрд) ва Жанубий Корея ($40,4 млрд) ҳам келтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!