2020 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлади

2020 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлади

Жорий йил БМТ ҳисоботига кўра, аввалроқ қайд этилган энг иссиқ уч йиллардан бирига айланади.

Ташкилот раҳбари Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, дунё иқлим фалокати ёқасида, ёнғинлар ҳамда тошқинлар, циклонлару бўронлар эса тобора янги нормага айланиб бормоқда.

Таъкидланишича, сўнгги олти йил, яъни 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган оралиқ доимий метеорологик кузатувлар бошланган 1850 йилдан буён қайд этиб келинаётган энг иссиқ давр бўлган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда ўртача ҳарорат саноатгача бўлган кўрсаткичдан 1,2 даражага юқорини ташкил этган.

Ўз навбатида, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (WМО) мутахассисларининг таъкидлашича, 2020 йил тарихдаги иккинчи энг иссиқ йил бўлиши мумкин ва қўшимча қилинишича, глобал исиш даражаси тобора ортиб бормоқда.

“Иссиқхона газларининг Ер шарини Цельсий шкаласи бўйича 1 даражага қиздириши учун бир асрга яқин вақт керак бўлганди. Яна 1 даража эса атиги 30 йил ичида қўшилиши мумкин”, - демоқда Мельбурндаги Монаш университетидан Невилл Николс.

БМТ ҳисобида айтилишича, глобал исишни чеклаш учун нефт, газ ва кўмир қазиб олиш йилига 6 фоизга тушиши керак. Зеро, иқлим ўзгаришининг асосий сабаби бўлмиш атмосферадаги иссиқхона газлари ўтган йили рекорд даражага етган ва коронавирус пандемиясига қарамай 2020 йилда ҳам ўсишда давом этмоқда. Карбонат ангидрид атмосферада асрлар давомида сақланиб келинганлиги боис чиқиндиларнинг қисқа муддатли қисқариши унчалик таъсир кўрсатмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!