2020 йил охирига қадар 1 миллиарддан ортиқ одам 5G ҳудудида яшайди

2020 йил охирига қадар 1 миллиарддан ортиқ одам 5G ҳудудида яшайди

2020 йил охирига қадар 1 миллиарддан ортиқ одам ёки дунё аҳолисининг 15%и бешинчи авлод алоқа тармоқлари ҳудудида яшайди.

Бу ҳақда “Ericsson Mobility Report” тадқиқоти натижаларида маълум қилинди.

Аниқлаштирилишича, шу кунга қадар дунё бўйлаб 106 та тижорий 5G тармоғи ишга туширилган бўлиб, бунинг натижаси ўлароқ 2020 йил охирига қадар дунё бўйлаб  220 миллион 5G уланишлар кузатилади.

Шунингдек, хабар қилинишича, 2026 йилда 5G қамрови дунё аҳолисининг 60 фоизини қамраб олади ва уланишлар сони 3,5 миллиардга етади.

Тадқиқотга кўра, асосий ўсиш айни пайтда  Хитойда кузатилмоқда, бу ерда 5G уяли алоқа тармоғидаги уланишлар кўрсаткичи 11 фоизга етган.

Шимолий Америка 5G уланишининг 4% улуши билан иккинчи ўринда турган бўлса, Европада 5G технологиялари минтақадаги барча уяли алоқа уланишларининг 1 фоизини ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!