2020 йил биринчи ярмида КХШТ мамлакатларида кибержиноятлар сони беш баравар ошди

2020 йил биринчи ярмида КХШТ мамлакатларида кибержиноятлар сони беш баравар ошди

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларда кибержиноятлар сони 2020 йилнинг биринчи ярмида беш баравар ошди ва 64 мингдан ортиқни ташкил этди.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, халқаро терроризм, шу жумладан, янги аъзоларни жалб қилиш манфаатларида инновацион технологиялардан фойдалангнли кўрсаткичини аниқлаш мақсадида КХШТ форматида доимий равишда ҳаракатда бўлган "Прокси " операцияси ўтказилган.

"2020 йил биринчи ярмида, операция натижаларига кўра, давлатларимиз ҳудудида аниқланган фактлар сонининг кўпайиши кузатилмоқда, уларнинг сони 64 мингдан ошди, бу ахборот технологиялари соҳасидан фойдаланган ҳолда жиноятлар содир этилганлиги, шунингдек, КХШТга аъзо давлатлар ва уларнинг фуқароларига қарши ноқонуний ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисида гувоҳлик беради", - деди Зась.

КХШТ Бош котибининг сўзларига кўра, бу рақам 2019 йилнинг шу даврига нисбатан беш баравар кўпдир.

Қайд этилишича, КХШТга аъзо давлатларда аниқланган қонунбузарликлар натижасида 30 мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан уч бараварга ошиқдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!