2020-2021 йиллардан бошлаб иситиш учун ҳисоб-китобларнинг янги тизимига ўтилади

2020-2021 йиллардан бошлаб иситиш учун ҳисоб-китобларнинг янги тизимига ўтилади

“Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв. метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади. 

2020 йил 1 январдан аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади. 

Қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.

Аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар асосида етказиб бериш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилган тақдирда эса икки томонлама шартномалар асосида амалга оширилади.

Қарор билан 2019-2022 йилларда республиканинг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!