2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди

2019 йилги иш вақти календари тасдиқланди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишлаб чиққан 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобида иш кунлари сони ва иш вақти меъёри тўғрисида ахборот берилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги иш вақти фондининг тавсия этилаётган ҳисоб-китобини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Унда иш ҳафтаси туридан келиб чиққан ҳолда 2019 йилдаги иш кунлари сони ва иш вақти меъёри тўғрисида ахборот берилган. Мазкур маълумотлар ҳар ой, шунингдек чорак, ярим йиллик ва умуман бир йил кесимида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 12.11.2018 йил 12 ноябрдаги фармони билан расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланган ва дам олиш кунлари кўчирилган.

«Иш вақти календари» деган норасмий номга ҳам эга бўлган, эътиборга ҳавола этилаётган ҳисоб-китоб кадрлар ишини юритувчи ходимларга ҳам, бухгалтерларга ҳам фойдали бўлади.

Биринчидан, у иш соатлари ва кунлари, шунингдек дам олиш кунлари сони ҳақида тўлиқ манзарани шакллантиради. Бу табелни тўғри юритиш ва иш вақти мувозанатини назорат қилишда ёрдам беради.

Иккинчидан, корхонада иш вақти ҳисоби қўшиб юритилса ва ҳар бир ходим учун унинг меъёри белгиланган ҳисоб даврига (ой, чорак, ярим йиллик, йил) қараб аниқланса, календарь жуда қўл келади.

Учинчидан, тавсия этилаётган ҳисоб-китобдаги ахборотдан иш ҳақи, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва иш соатларига боғлиқ бўлган бошқа ҳисобланмаларни ҳисоблашда фойдаланиш мумкин.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!