2019 йилдан мамлакатимиз қўриқлаш тизимида янги амалиёт жорий этилмоқда

2019 йилдан мамлакатимиз қўриқлаш тизимида янги амалиёт жорий этилмоқда
Бу ҳақда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қўриқлаш хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимидаги муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. 2019 йил 1 февраль ҳолатига кўра, қўриқлаш бўлинмалари 28 минг 907 халқ хўжалиги объекти ва фуқароларнинг 24 минг 923 минг хонадони хавфсизлигини таъминлаб келмоқда. Бу объектларнинг 27 минг 239 таси махсус сигнализация билан жиҳозланган.
Тошкент, Андижон шаҳарлари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Қибрай туманлари қўриқлаш бўлинмаларига Приток-А русумли замонавий қўриқлаш технологиялари жорий этилди.
Қўриқлаш хизмати ходимлари 2018 йилда объектларни талон-тарож этишга уринган 234 шахсни қўлга олди. 85 та жиноятнинг олди олинди.
Хизматда фойдаланиш учун Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига 35 та ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар қўриқлаш бўлимига 3 та Спарк русумли авторанспорт воситаси берилди. Жиззах вилояти Даштобод туманида кадрлар малакаси ва самарадорлигини ошириш мақсадида, кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув маркази ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 1 январдан бошлаб янги амалиёт жорий этилмоқда. Унга кўра, жисмоний шахсларнинг хонадонларини қўриқлаш учун фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!