2019 йилдан алкоголли маҳсулотлар нархи ошади

2019 йилдан алкоголли маҳсулотлар нархи ошади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарорга кўра 2019 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади.

2019 йилнинг 1 январидан винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархи бир литр учун 8000 сўмни (ҳозир 6500 сўм,), энг кам чакана нархи эса 9600 сўмни ташкил қилади ҳозир 7800 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи нархлари 19 400 сўм (ҳозир 16 000 сўм), чакана нархлари 23 200 сўмни (ҳозир 19200 сўм) ташкил қилади.

Коньякнинг чакана нархи 8200 сўмга ошиб, 34 600 сўм, улгуржи-сотиш нархи эса 7 000 минг сўмга ошиб, 22 000 сўмни ташкил қилади.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!