2019 йилда «Samsung» 5G-смартфонлари қанча ишлаб чиқарилди?

2019 йилда «Samsung» 5G-смартфонлари қанча ишлаб чиқарилди?

«Samsung» 2019 йили бешинчи авлод алоқа стандартига мансуб (5G) 6,7 миллион дона смартфон ишлаб чиқарди.

Режага кўра, компания 2019 йил давомида 5G-смартфонлардан 4 миллионтасини етказиб беришни режалаштирган экан. Кўриб турганингиздек, бу марра ортиғи билан забт этилган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг охирги ойида глобал бозорга етказилган 5G-смартфонларнинг 50 фоизидан ортиғи айнан «Samsung» русуми остида эди.

Ўтган йили 5G-смартфонларнинг жами смартфонлар бозоридаги улуши 1 фоиз атрофида айланди.

«Samsung» компанияси 2020 йил 5G-технологиялар учун бурилиш йили бўлишини ва 5G-смартфонларнинг умумий бозордаги улуши 18 фоизгача ўсишини хомчўт қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!